23 Июл 2020 йил 576

Жиззахда карантин назорати кучайтирилган

Пандемия шароитида касаллик тарқалишининг олдини олишнинг энг самарали усули – бу аҳолининг ўз ўзини имкони борича ўзаро мулоқотлардан яккалашидир. Ана шунда касалликнинг прогрессив тарқалишидаги занжир узилсагина хавф бартараф бўлади. Мана шу мақсад учун хизмат қиладиган тадбирлар Жиззах вилоятида ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси томонидан тизимли ташкил этиляпти.

Жумладан, профилактика инспектори ва бошқа соҳавий хизматлар ходимлари Шароф Рашидов тумани аҳолиси ўртасида карантин қоидаларига амал қилиш юзасидан тушунчалар берилмоқда. Худди шундай, касалликка чалинган инсонлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар оила аъзолари билан бирга карантинга олинган уй эгаларининг карантин чекловларига риоя қилишлари назоратга олинган. Карантинга олинган хонадонлар жойлашган маҳаллалар ва кўчаларда эса ёндош хонадон эгаларига ҳам агар ижтимоий масофа сақлаш ҳақида тавсиялар берилаётир.

Энг муҳими, Шароф Рашидов тумани ва Жиззах шаҳри туташадиган ҳудудларда махсус тўсиқ постлар ташкил этилиб, автоуловлар ҳаракати чекланмоқда. Шунингдек, Жиззах шаҳрида карантин қоидаларига зид равишда фаолият юритаётган савдо нуқталари эгаларига тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилаётир.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech