16 Октябр 2020 йил 383

Жиззахда юз берган ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди

Ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

2020 йилнинг 15 октябрь куни соат 16:00да, 26 ёшли Ш.И. ўз бошқарувидаги Nexia русумли автомашинада Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Булоқбоши қ.ф.й., Чувуллоқ қишлоғи ҳудудидан ўтган Даштобод-Зомин-Бахмал 4Р-40 автомобиль йўлининг 173-км.да йўл-транспорт ҳодисасига учраган.

Бахмал-Ғаллаорол йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган вақтида, ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган 28 ёшли Э.Р. бошқарувидаги Nexia русумли автомашина йўлига чиқиб кетиши оқибатида ЙТҲ содир қилган.

Натижада, ҳар иккала автомашина ҳайдовчиси йўл-транспорт ҳодисасида олган тан жароҳати сабаб ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.

Шунингдек, марҳум Э.Р. бошқарувидаги Nexia автомашина йўловчиси Б.Ш. ҳамда Ш.И. бошқарувидаги Nexia автомашина йўловчиси А.У. турли кўринишдаги тан жароҳатлари олиб, Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech