22 Июн 2020 йил 360

Жиноят ичкилик ортидан содир этилди

Жорий йилнинг 21 июнь куни Жиззах шаҳар, Қалия маҳалласи ҳудудидаги чойхоналардан бирида Шароф Рашидов тумани, Шариллоқ маҳалласида истиқомат қилувчи 1991 йил туғилган Б.О. ўртоқлари Мирзо Улуғбек маҳалласида истиқомат қилувчи 1992 йил туғилган Э.С. ва Маданият маҳалласида истиқомат қилувчи 1993 йил туғилган Ж.С. билан спиртли ичимлик истеъмол қилган.

Фуқаролар Б.О. ҳамда Э.С. уйларига қайтиш вақтида бир-бирларини ҳақорат қилади. Муштлашувда Э.С. Б.О.нинг юзи ва бош қисмларига уриб тан жароҳати етказган.

Натижада фуқаро Б.О. бош мия шишиб қисилиши, бош мия юмолоқ пардаси остига қон қуйилиши ва ёриқ мия жароҳати билан вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech