19 Феврал 2021 йил 367

Тўшамадаги марихуана

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Жиззах шаҳридаги “Марказий” деҳқон бозорига ёндош ҳудудда Жиззах шаҳрининг Мирзо Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи З.Н. бошқарувидаги “Lacetti” тўхтатилганида автоуловдаги йўловчи ўзини шубҳали тутди. Шу сабабли соҳа вакиллари “Lacetti”ни кўздан кечирдилар. Бу жараёнда йўловчи ўриндиғи остидан гугурт қутисига жойланган 2,49 грамм гиёҳвандлик воситаси топилди. Шунингдек, йўловчи оёғи остидаги тўшамадан ҳам 0,94 грамм ана шундай модда олинди.

Ўтказилган экспертиза ушбу модданинг марихуана эканлигини кўрсатди. Суҳбат жараёнида Жиззах шаҳрининг Мирзо Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи йўловчи Т.Қ. ички ишлар органлари ходимларини кўргач, гиёҳванд моддаларни ўриндиқ остига ташлаб қўйганлигини тан олган.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech