29 Июл 2021 йил 341

Тунда изғиш сири

Ички ишлар органлари ходимлари тунги соат 23.00.да Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Қулфисар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “ISUZU” русумли автоуловни тўхтатиб, текширганларида автоулов юкхонасида диаметри 100 миллиметрлик 309 метр узунликдаги газ қувурлари борлиги аён бўлди. Суриштирув жараёнида Жиззах шаҳри Қалия маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ҳайдовчи қувурларга оид ҳужжатларни тақдим қила олмади.

Кўп ўтмай ички ишлар органлари ходимлари қиймати 21 миллион 630 минг сўмлик ушбу маҳсулот туманнинг Қаҳрамон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс томонидан ўғирланганлигини аниқладилар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айтганча, қувурлар Шароф Рашидов тумани газ таъминоти корхонасига тегишли бўлиб чиқди.

Text to speech