2 Апрел 2021 йил 759

Тезкор қидирув натижасида икки жиноят фош бўлди

2021 йилнинг 23 февраль куни Жиззах вилояти Пахтакор тумани Чаманзор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Э.нинг турар жойида ўғрилик юз берди. Соат 19 дан 21 гача бўлган вақт оралиғида уйда ҳеч ким йўқлиги, хонадон деразаси очиқлигидан фойдаланган ўғри ётоқхонадаги сейфнинг қулфини бузиб, 8 миллион сўм пулни олиб кетган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноят жабрланувчининг маҳалладоши М.Б. томонидан содир қилингани аниқланди. Ундан 351 минг сўм ҳужжатлаштириб олинган.

Терговга қадар суриштирув давомида айбланувчининг яна бир жинояти фош қилинди. Аён бўлишича, у 2001 йилнинг 1 октябрида ҳудуддаги турар жойлардан бирида жиноят содир этган.

Ушбу манфур кимса жиноятини яшириш мақсадида қизнинг кийим-кечагини ўз яшаш жойидаги ҳожатхонага ташлаб юборган. Мазкур ҳолат бўйича ҳам жиноят иши қўзғатилди.  

 

Text to speech