14 Сентябр 2020 йил 8

Телефон ўғриси ушланди

 

Ғаллаорол тумани марказидаги деҳқон бозорида жойлашган уяли алоқа воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш шохобчасида ўғрилик юз берди. Жиноятчи шохобча эшигини бузиб кириб, 6 дона уяли телефон ҳамда стол тортмасида турган 1 миллион сўм пулни олиб кетган. Бундан хабар топган шохобча эгаси, Ғаллаорол тумани Самарқанд маҳалласида яшовчи, 1999 йилда туғилган Ш.Б. зудлик билан туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилди.

Соҳа вакиллари томонидан олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида ўғирликни Ғаллаорол тумани Мирзабулоқ қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, 1999 йилда туғилган С.Э. содир этганлиги аниқланди. Уяли алоқа воситалари ҳужжатлаштириб олинган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech