22 Январ 2021 йил 321

Тажриба алмашилди

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида вилоят прокуратураси вакиллари иштирокида ўқув семинари ўтказилди.

Видеоконференц алоқа шаклида ўтган семинарда вилоят ички ишлар бошқармасининг ташкилий бошқармаси, навбатчилик хизматларини ташкил этиш бўлими ва мурожаатлар билан ишлаш бўлинмаси, тергов бошқармаси, шаҳар ва туман ички ишлар органлари масъуллари қатнашдилар.

Семинарда асосий эътибор “E-материал” дастурий модулига қайд этилган ариза ва хабарлар билан ишлаш, уларни тегишлилиги бўйича хизматларга йўналтириш тартиблари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, тадбир давомида мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

 

Тадбирда “E-материал” дастурий модулини қўллаш бўйича ўзаро тажриба алмашилди.

 

Жиззах вилоят ИИБ ахборот хизмати

 

Text to speech