5 Май 2022 йил 543

Сел оқими йўлида қолган икки фуқаро ходимлари томонидан қутқарилди

Кеча, 4 май куни Жиззах вилояти Зомин туманининг тоғли ҳудудларида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида туманнинг “Пешағор”, “Аччи”, “Қанғли” ва “Шўрча” қишлоқларидан ўтган сойларда сел сувлари оқими кузатилди. Ҳодиса оқибатида сел сувлари “Жиззах – Зомин” автомобиль йўли остида ўрнатилган қувурларга сиғмасдан ушбу йўлнинг 25, 26, 27-километрлари устидан тошиб ўтган.

Мазкур сел оқими йўлида уч нафар фуқаро қолиб кетган ва улар ички ишлар органлари ходимлари томонидан қутқарилган. Ҳозирда уларнинг ахволи яхши.

Қайд этиш жоиз, сел оқибатларини бартараф этишда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 140 нафар қутқарувчилари ва 8 та махсус техника, шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотларнинг 83 нафар шахсий таркиби ва 25 та махсус техникаси жалб этилди. Ходимлар томонидан сел сувлари тошган кўчалар, аҳоли хонадонларида ўрганишлар олиб борилиб, сел қолдиқлари тозаланаяпти. Ҳовли ва ертўлаларда тўпланган сув махсус техникалар ёрдамида чиқарилмоқда.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Text to speech