17 Май 2023 йил 252

Сектор раҳбари аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказди

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Жиззах шаҳрида аҳоли ва ёшлар билан мулоқот қилди.

Раваллиқ маҳалласи ҳудудидаги 11- сонли ўрта умумтаълим мактабида ўтган сайёр қабул аввалида ўзини ўзи банд қилиш учун субсидия ҳамда кредит маблағи ажратилганлиги, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган 4 нафар шаҳарликларга шартнома пуллари тўланганлиги ҳақидаги сертификатлар топширилди. Шу қаторда бир гуруҳ фаол ёшлар вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсталик совғалари билан тақдирланишди.

Мулоқотда фуқаролар қатор муаммоларини ҳал этишда кўмак зарурлигини баён этишди. Хусусан, саломатлигини тиклаш, ички кўчаларни асфальт қилиш, бандлик, қонунни бузган шахсга чора кўриш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш, уй-жой олиш, кадастр ҳужжати билан боғлиқ муаммоларга мутасаддилар иштирокида ечим изланди.

Жараёнда кўтарилган 20 дан зиёд масалаларнинг ижросини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Вақт талаб этадиган муаммолар ижроси назоратга олинди. Мулоқот чоғида “маҳаллабай” ва “фуқаробай” иш самарадорлигини ошириш, кўтарилган муаммоларни бартараф қилиш юзасидан сектор раҳбарлари ва тегишли идоралар масъуллари ҳамда ҳоким ёрдамчиларига топшириқлар берилди.

Шу куни сайёр қабулда фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар 3- сектор ишчи гуруҳи томонидан жойига чиқиб ўрганилди. Жараёнда уларни ҳал этиш бўйича масъулларга вазифалар юклатилди.

Text to speech