17 Ноябр 2020 йил 345

Пиротехника воситалари совдосига чек қўйилмоқда

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Тошкент – Термиз М-39 йўлининг Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган 955- километрида ҳаракатланиб келаётган “Lacetti” тўхтатиб, текширилганида автоулов юкхонасида 290 та қутига жойланган 17 минг дона “Британик” пиротехника воситаси ноқонуний тарзда олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Самарқанд вилояти Булунғур тумани Самарқанд маҳалласида яшовчи, 1992 йилда туғилган ҳайдовчи “юк”ни Тошкент шаҳридан Булунғур туманига етказиб бериш учун олганлигини билдирган. У бу хизматини 50 минг сўмга баҳолаган.  

Мазкур туманнинг Дўстлик маҳалласида тўхтатиб текширилган “Nexia”нинг юкхонасида ҳам ҳеч қандай ҳужжатларсиз 240 дона “Снайпер” ҳамда 1800 дона “Трения” пиротехника воситаси борлиги аниқланди. Тошкент шаҳрининг Миробод туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган Ҳ.И. ушбу воситаларни Пахтакор туманига сотиш учун олиб келганлигини яшириб ўтирмаган.     

Худди шундай, Жиззах шаҳрининг Иттифоқ маҳалласида истиқомат қилувчи, 1999 йилда туғилган Б.И. ҳамда Амир Темур маҳалласида яшовчи 2002 йилда туғилган Б.Р.нинг ёнидан 13 қутида 7 минг 272 дона 3 хилдаги пиротехника воситалари топилган. Ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech