25 Январ 2021 йил 309

Пиёда жароҳат олди

Жиззах вилоятининг Зомин тумани ҳудудидаги Зомин – Ём – Даштобод 4К-238 йўлининг 11 километрида Истиқлол қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ф.Э. бошқарувидаги “ВАЗ-2106” русумли автоулов билан йўл четида ҳаракатланаётган қишлоқдоши Ш.Ш.ни уриб юборган. Пиёда бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, ўнг тос сон соҳаси лат ейиши, чап оёқ 3 ва 4- панжа суяклари синиши ташхиси билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди.  

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech