27 Март 2023 йил 223

Муҳим сиёсий тадбир олдидан...

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Мирзачўл туманидаги 16- сонли ўрта умумтаълим мактабида ҳокимлик ва 3- сектор масъуллари, маҳалла фаоллари, таълим муассасалари вакиллари билан мулоқот ўтказди. Мазкур жараёнда 30 апрель куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига оид референдумга тайёргарлик масаласи кўриб чиқилди. Жумладан, янгиланаётган конституциямиз мазмун-моҳиятини оммага етказиш, жамоат хавфсизлиги ва осойишталикни таъминлаш ҳамда овоз бериладиган биноларни ҳозирлаш юзасидан фикрлар билдирилди.

 Шу нуқтаи назардан 3- сектор раҳбари 16- сонли ўрта умумтаълим мактабида сиёсий тадбирни ташкил этиш учун яратилган шароитлар билан танишди. Якунда ҳудудда фаолият юритаётган кластер мутасаддилари билан суҳбат ўтказилиб, чигит экиш билан боғлиқ агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш, минерал ўғит ва ёнилғи талон-тарожининг олдини олиш чоралари белгилаб олинди. Бундан ташқари вилоят ИИБ бошлиғи ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш юзасидан таклифларини баён этди. 

Text to speech