7 Август 2020 йил 325

Капитан Элёр Убайдуллаев

Капитан Элёр Убайдуллаев 1989 йилда Жиззах вилоятининг Бахмал туманида туғилган. 2014 йилда Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган. Хизмат фаолиятини Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлинмаси ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспектори лавозимида бошлади. Шунингдек, Шароф Рашидов тумани ИИБ Жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлинмаси тезкор вакили, Пахтакор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳининг суриштирувчиси, Янгиобод тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлинмаси ички ишлар органлари таянч пункти профилактика инспектори лавозимларида фаолият юритди.

Айни вақтда Шароф Рашидов тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлинмаси ички ишлар органлари таянч пункти профилактика инспектори вазифасида хизмат қилмоқда. Элёр Убайдуллаев масъулиятли, меҳнатсевар, талабчан ва хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашадиган ходим сифатида шахсий таркиб ўртасида эътибор қозонган. Жорий йилнинг ўтган даврида у томонидан 1 ҳолатда ноқонуний қурол сақлаш билан боғлиқ ҳамда қиморхона ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш, фоҳишабозлик каби жами 105 та ҳуқуқбузарлик аниқланди.

Бу даврда капитан Элёр Убайдуллаев ҳудудидаги 2161 нафар фуқаронинг хонадонини ўрганиб чиқди. Мазкур жараёнда 2 нафар шахс реабилитация марказига, 1 нафар бола ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган. Шунингдек, Элёр Убайдуллаев профилактик ҳисобда турувчи 30 нафар шахс билан мунтазам тарзда ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этмаслик юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказиб келмоқда. 

Айни кунларда капитан Элёр Убайдуллаев коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган тадбирларда фаол иштирок этмоқда. Жумладан, аҳоли ўртасида “COVID-19”дан сақланиш, карантин қоидаларига амал қилиш юзасидан тарғибот олиб бораётир. Бу йўналишда ҳуқуқбузарликларга йўл қўйганларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилишини таъминлаяпти. Профилактика инспектори ҳудудидаги кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатилишида бош-қош бўлмоқда.   

Капитан Элёр Убайдуллаев Шароф Рашидов туманидаги профилактика инспекторларига ҳар жиҳатдан ўрнак бўлмоқда ва ёш ҳамкасбларига касб сирларини ўргатаётир.

 

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Postda” мухбири. 

Text to speech