28 Март 2023 йил 339

Янги таҳрирдаги конституция ҳақида маълумот берилди

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси конституциясининг мазмун-моҳиятидан соҳа вакилларини хабардор этиш мақсадида йиғилиш ташкил этилди. Вилоят ИИБ, ҳудудий ички ишлар бошқарма ва бўлимлари ҳамда соҳавий хизматлар ходимлари иштирокида ўтган тадбирни вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров бошқариб борди.

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Ўрол Ўрозбоев сўзга чиқиб, янги таҳрирдаги конституцияга киритилган ўзгаришлар ҳақида атрофлича маълумот берди. Шунингдек, умумхалқ референдуми ўтказиладиган куни жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашга оид масалаларга эътибор қаратилди.

Text to speech