16 Ноябр 2020 йил 348

Фирибгарнинг фириби жазосиз қолмайди

Ғаллаорол тумани Лалмикор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1997 йилда туғилган Э.Қ. ҳамда Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган О.А.лар Жанубий Кореяга ишлашга бориш илинжида жамғарган пулларини фирибгарларга ўз қўллари билан топширишди. Жабрланувчиларнинг ички ишлар органларига қилган мурожаатидан маълум бўлишича, шу йилнинг февраль ойида Жиззах шаҳрининг Сайилжой маҳалласида истиқомат қилувчи, 1970 йилда туғилган Ш.А. ҳамда Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи, уй бекаси, И.Б.га жами 12 минг АҚШ доллари беришган. Олди-берди Жиззах шаҳрининг Ёшлик маҳалласида амалга оширилган.

Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган товламачилар йигитларнинг тоқатини қарийб 9 ой синадилар. Сабр билан ҳамиша ҳам ижобий натижага эришиб бўлмаслигини англаган жабрланувчилар ниҳоят ички ишлар органларига мурожаат қилишди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.   

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech