29 Ноябр 2021 йил 389

Ёшлар акцияси ўтказилди

Жиззах шаҳридаги “Ёшлар форуми” майдонида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан  “Менинг армиям – менинг фахрим” шиори остида ёшлар акцияси уюштирилди. Жиззах вилояти ИИБ, Жиззах ҳарбий гарнизони, Миллий гвардия, Ёшлар агентлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда ўқув муассасалари, хусусан ИИВ Жиззах академик лицейи ўқувчилари иштирок этдилар.

Бу жараёнда улар ҳарбий техникалар ҳамда қурол-яроғлар кўргазмаси билан танишдилар, шунингдек ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги бўйича чиқишларини томоша қилдилар. Ёшлардаги ватанпарварликни кучайтиришга қаратилган бу каби тадбирлар вилоятнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтмоқда.      

 

Умид ТЎЙЧИЕВ,

ИИВ Жиззах академик лицейи ёшлар етакчиси.

Text to speech