16 Май 2023 йил 283

Муаммоларга ечим қидириб...

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров ҳокимлик ҳамда 3- сектор масъуллари иштирокида Фориш туманидаги 130 та хонадонга эга Оқтепа қишлоғи аҳолисини сув билан таъминлаш мақсадида юзага келтирилган иншоот фаолияти билан танишди. Ушбу иншоот 80 метрлик қудуқ, электр билан таъминловчи ҳамда сувни электр ёрдамида зарарсизлантирувчи қурилмалар ва сув сақлаш идишидан иборат.

Ҳудуд аҳолиси билан мулоқот давомида вилоят ИИБ бошлиғи масъулларга қишда музлашдан сақлаш учун сув идишини бинога жойлаштиришни тавсия қилди. Айтиш жоиз, ушбу иншоот оқтепаликларнинг 3- сектор раҳбарига мурожаатидан сўнг барпо этилган.

Text to speech