7 Апрел 2021 йил 37

Чўлда кесилган дарахтлар

Ички ишлар органлари ходимлари Жиззах вилояти Пахтакор тумани Ипак йўли қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган Жиззах – Гагарин 4R-35 йўлининг 83- километрида “ISUZU”ни тўхтатиб, текширганларида автоулов юкхонасида 28 дона турли хил манзарали дарахтлар борлиги маълум бўлди.

Суриштирув давомида “ISUZU” ҳайдовчиси, Шароф Рашидов тумани Ёйилма маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 21 ёшли А.Т. дарахтларни Мирзачўл туманининг “Мирзачўл” сув истеъмолчилари уюшмаси таркибига кирувчи фермер хўжалиги даласидан кесиб олганлигини билдирган.

Чўл ҳудудида дарахт етиштириш бошқа жойларга нисбатан кўпроқ меҳнат ва ўзига хос агротехник ёндашувни талаб этиши ҳисобга олинса, А.Т.нинг экологияга қандай зарар етказганлигини тасаввур қилиш қийин эмас. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech