27 Июн 2020 йил 420

Ахборот хизмати ходимлари рағбатлантирилди

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати тадбир уюштирилди. Бошқарма шахсий таркиби иштирокида бўлиб ўтган йиғилиш аввалида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда оммавий ахборот воситалари ходимларининг иштироки тўғрисида атрофлича фикр юритди.

Тадбир давомида вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот гуруҳи  ходимлари байрам муносабати рағбатлантирилди. Шунингдек, йиғилишда вилоят ИИБ ахборот хизмати бошлиғи, катта лейтенант Абулқосим Аҳмедовга республика Ички ишлар вазирлиги эсдалик қўл соати топширилди.   

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати 

 

 

Text to speech