25 Феврал 2020 йил 1811

3-Секторда қилинаётган ишлар

Жойларда сектор раҳбарларининг аҳоли билан ўтказаётган мулоқотлари борган сари кўпайиб бормоқдаки, ушбу учрашувларда неча йиллар давомида ечимимсиз бўлган муаммолар ижобий кўриб чиқилмоқда. Шу жумладан сектор раҳбарларининг ташаббуслари билан муҳташам иншоотлар, кўркам боғ-роғлар яратиляпти. Халқимиз эса бу каби савобли ишларимизга кўз тегмасин дея қўлларини дуога очган.

Президентимиз талаби асосида давлат идоралари раҳбарлари томонидан мунтазам равишда сайёр қабуллар уюштирилаётгани юртимиз аҳолиси дуч келаётган муаммоларга ечим топиш, одамларнинг турмуш даражасини юксалтиришга омил бўлмоқда. Ушбу тадбирлар орқали фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлишларининг олди олинмоқда.

Худди шундай вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи иштирокида Бахмал тумани, Боғишамол қишлоқ фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр қабулда йиғилганлар бир қатор ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан мурожаат этишди. Газ таъминотини яхшилаш, эскириб қолган трансформаторларни янгисига алмаштириш, ички йўлларнинг тугалланмай қолган қисмига шағал ётқизиб, охирига етказиш чора-тадбирлари белгилаб олинди. Аҳолининг мавжуд муаммолари ечими хусусида соҳа вакилларига
3-сетор раҳбари томонидан топшириқлар берилди.

Шунингдек, мазкур туманнинг Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган мулоқотда ҳам аҳолини қийнаб келаётган муаммолар эшитилди. Жумладан, иш билан таъминлаш, махсус насослар орқали сув чиқмайдиган жойларга сув чиқариш, ерларнинг унумдорлигини ошириш борасида зарур бўлган техник воситалардан фойдаланиш каби муаммолар тингланди.

Шу куни генерал-майор Ғайрат Қодиров туманнинг Фидокор маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюриб, Гулмирахоним нодавлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросимида иштирок этди. Қисқа фурсат ичида фойдаланишга топширилган ушбу таълим муассасасига 3 милярд 500 миллион сўм маблағ сарфланган. Бу пулларнинг 2 милярд 350 милион сўми банк кридити ҳисобига, 1 млрд 150 миллион сўми эса хусусий тадбиркор Бобур Файзуллаевнинг ҳисобига тўғри келади. Шунингдек, генерал-майор Гулбулоқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Ёнг чилдиринг” ҳамда Тонготар маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Ёшлик зийнати” нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг очилиш маросимларида ҳам қатнашди.

Айтиш керакки, ушбу замонавий тарзда барпо этилган нодавлат мактабгача таълим муассасалари ёш авлодни мактаб таълимига сифатли тайёрлаш, ақлан етук, жисмонан соғлом вояга етказишда беқиёс хизмат қилади.

Text to speech