9 Май 2022 йил 328

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Мария Абдураҳимова хонадони бўлди

Зафаробод тумани “Бирлик” маҳалласида истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Мария Абдураҳимова хонадони ҳам ҳар қачонгидан гавжум.

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров 99 ёшли уруш ва меҳнат фахрийси хонадонига ташриф буюрди. Туман жамоатчилиги, ёшлар ҳамда ҳарбийлар иштирокидаги тадбирда бошқарма бошлиғи Республика Президентининг Абдураҳимова Мария Ефимовнага йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди ва президент совғасини топширди.

Тадбир давомида машъум уруш даврлари, ундан кейинги меҳнат фаолияти хусусида сўз борди. Бугунги дориломон кунларнинг қадрига етиш, шукрона келтириш, ҳеч қачон уруш бўлмаслиги учун дуо қилинди.

Тадбирда ҳарбий оркестр томонидан куйлар ижро этилди. Ёшлар томонидан она-Ватанни мадҳ этувчи шеърлар ўқилди. Аждодларни, уларнинг юрт тинчлиги ва ободлиги йўлида қилган хайрли амалларини ёд этмоқ, кексаларни, фахрийларни ардоқлаш, кўмакка муҳтожларга ёрдам кўрсатиш бугун том маънода миллий қадриятимизга айланди. Зеро, инсон – ҳаёт гултожи, унинг қадри, ҳурмати эъзозга лойиқ.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech