29 Октябр 2020 йил 399

Жиноят аломатлари йўқ

Ижтимоий тармоқларда 1983 йилда туғилган, Мирзачўл тумани Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган М. Ф.нинг Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмасида вафот этиши юзасидан марҳумнинг онасининг видеочиқиши тарқалди. Унда М.Ф.га ҳудуд профилактика инспектори томонидан жисмоний тазйиқ ўтказилганлиги тўғрисидаги асоссиз тахмин илгари сурилган.

Маълумот ўрнида айтиш керак, ушбу ҳолат прокуратура ҳамда республика суд тиббий экспертизаси илмий-амалий маркази Жиззах филиали томонидан ўрганиб чиқилган. Ушбу идоралар хулосаларига кўра, жорий йилнинг 28 июлида вафот этган М.Ф. шифохонага мурожаат этганида умумий аҳволи оғир бўлган, унинг ўпкасида икки томонлама пневмония кузатилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан аҳволи оғирлашиб, кома ҳолатига тушган.

М.Ф.нинг ўлимига юрак ишемик касаллиги, юрак инфаркт миокарди оқибатида юзага келган ўткир қон-томир ва нафас етишмовчилиги сабаб бўлган.  Умуман олганда II гуруҳ ногирони М.Ф.да юрак туғма нуқсони (Террада Фалло) бўлган. Мунатазам стационар ва амбулатор муолажалар олган.  

Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув натижасига кўра жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этилган. 

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech