21 Май 2022 йил 315

Ўтган даврдаги фаолият таҳлил этилди

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида ички ишлар органлари тезкор хизматларининг жорий йил ўтган давридаги фаолияти таҳлили ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Виедоселектор тарзида ўтган йиғилишда вилоят ички ишлар бошқармаси, соҳавий хизматлар ҳамда шаҳар ва туманлар ички ишлар бўлимлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари қатнашдилар. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров бошқариб борган тадбир аввалида жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда юз берган жиноятлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Аммо бир қанча туманларда айрим турдаги жиноятлар ошишига йўл қўйилган. Шу маънода, бир қатор раҳбарлар танқид остига олиниб, фаолиятни ўнглаш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида содир қилинган жиноятларнинг 97 фоизи, ўтган йилларда содир этилган жиноятларнинг эса 24 таси фош этилган.
Шу маънода, бу йўналишдаги фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган режалар белгилаб олинди.

Шундан сўнг Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари фаолияти муҳокама этилди. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида 68 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берганлиги инобатга олиниб, йўлларда қоидабузарликларни аниқловчи қурилмалар сонини ошириш, қоидабузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни кучайтириш чоралари белгилаб олинди.

Тадбирда секторлар кесимида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳоли қатламини иш билан таъминлаш, уларга кўмак кўрсатиш, мавжуд ижтимоий иқтисодий муаммоларни ҳал этиш ҳамда “Обод қишлоқ” дастури доирасидаги ишлар ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилиш мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича чора тадбирлар белигилаб олинди.

Text to speech