29 Июл 2021 йил 305

Қоидани бузди ва шифохонага тушди

Жиззах вилоятининг Зомин тумани ҳудудидан ўтган Жиззах – Равот – Зомин – Савот 4Р-34 йўлининг 66- километрида Зомин тумани Чорвадор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро “Nexia”сини йўлнинг белгиланмаган жойидан қайириб олди. Аммо қоидага амал қилмаслик қимматга тушди. Яъни “Nexia” қарама-қарши йўлга ўтиши билан автоуловга Зомин тумани Туркман маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс бошқарувидаги “Nexia” урилди.

Оқибатда қоидани бузган ҳайдовчи бош мия чайқалаши, ҳамкор травма ва қон босимининг тушиб кетиши ташхиси билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Text to speech