24 Апрел 2020 йил 486

Мурожаатлар эътибордан четда қолмайди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 14 апрелида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2020 йил 15 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодиёт, саноат, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги юк ва йўловчи транспорти воситаларининг узлуксиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши ижроси юзасидан вилоятимизда қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш керак, Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида автотранспорт воситалари ҳаракатланишини чеклашга доир қарорларининг ижроси бўйича вилоятимиз ҳудудида 3 та йўл патруль хизмати маскани, 36 та блок пост, 20 та тўсиқ постлар ташкил этилиб, уларда 223 нафар ички ишлар органлари, 71 нафар Миллий гвардия, 19 нафар Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар ҳамда Соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимлари хизматга жалб қилинди. Жиззах шаҳрида автотранспорт воситалари ҳаракатланишини чеклаш мақсадида эса 7 та тўсиқ пости юзага келтирилди. Бу постларда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган тадбирлар мунатазам амалга оширилаяпти.

         Худди шундай, мазкур жараёнда ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларнинг эркин фаолият кўрсатиши учун барча чоралар кўрилаётир. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 14 апрелида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2020 йил 15 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодиёт, саноат, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги юк ва йўловчи транспорти воситаларининг узлуксиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши ижроси юзасидан вилоятлараро ва Жиззах шаҳри йўналишида киритилган чекловлар билан бирга ҳудудлар ўртасида юк ташиш автотранспорт воситалари учун қулайлик яратиш мақсадида алоҳида йўлаклар ташкил этилиб, уларнинг муаммоларсиз ҳаракатланиши таъминланмоқда. Шунингдек, 2020 йил 16 апрель куни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг вилоят ҳудудида иқтисодиёт, саноат, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги юк ва йўловчи транспорт воситаларининг узлуксиз ҳаракатланишини таъминлашга оид фармойиши қабул қилинди.

Бу фармойиш асосида вилоят ҳокимлиги, савдо саноат палатаси, солиқ, Марказий банк ҳудудий бўлимлари вакиллари иштирокида тезкор штаб тузилди. Штаб вакиллари вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган 68 та экспортёр ҳамда 190 та инвесторлар билан учрашиб, уларнинг айни кунлардаги фаолиятида юзага келаётган муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш чораларини кўришаётир.

Бу жараёнда 13 ҳолатда автомашиналарга стикер олиш ва вилоятларо ҳаракатланиш, 2 ҳолатда ишчи-ходимларни ташиш, яна 2 ҳолатда бошқа вилоятлардан ишчи кучи жалб этиш билан боғлиқ масалалар аниқланиб, республикаси тезкор штаби билан ҳамкорликда муаммо бартараф этилди.  Яна 6 та корхонанинг экспорт бўйича муаммолари аниқланиб, уларни ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, тезкор штаб қошида ташкил этилган “Call-маркази”нинг 72-223-93-83 ва 72-223-94-34 телефон рақамларига 30 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларда асосан автомашиналарда вилоят ҳудудида ва вилоятлараро ҳаракатланиш, полиз экинлари экиш ҳамда экспорт билан шуғулланувчи экспортёрларнинг вилоятлардан ишчи кучи жалб қилиш масалалари кўтарилган. Ушбу муаммоларнинг 23 таси ҳал қилинди, 7 таси юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

 

 

Text to speech