22 Октябр 2020 йил 381

Муносибларга мукофотлар топширилди

Вилоятимизда аҳолининг тинчлик ва осойишталигини таъминлаш, фуқаролар хавфсизлиги ва қонунбузарликларнинг олдини олишда вилоят ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси тизимидаги идоралар муҳим ўрин тутади. Чунончи, патруль-пост хизмати ходимлари туну кун белгиланган йўналишларда ҳаракатланиб, фуқаролар тинчлигини асрайдилар. Худди шу тартиб қатор жиноятлар “иссиқ изида” фош этилаётир.

Умуман олганда, соҳа вакиллари карантин даврида ҳам жамоат тартибини сақлаш борасида бурчига садоқат билан хизмат қилиб келишмоқда.

Бу борада эса илғорларни тақдирлаш чоралари кўрилаётир. Чунончи, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасига ташриф буюриб, хизмат вазифасига виждонан ёндошиб, жиноятчиликнинг олдини олиш, қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш ва топишда жонбозлик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ходимларга пул мукофотларини топширди.     

Тадбирда бошқарма бошлиғи томонидан вилоятимизда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу соҳада эришилаётган ютуқлар этироф этилди. Хусусан, мисол қилиб айтадиган бўлсак, жорий йилнинг ўтган вақтига нисбатан оғир турдаги жиноятлар сони 9,3 фоизга, енгил оғир тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноятлар 36,8 фоизга камайилишига эришилган.

Мазкур йиғилишдан сўнг вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи патрулъ-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг маъмурий биносидаги янгиланишлар, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Масъулларга келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан топшириқ ҳамда вазифалар белгилаб берилди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech