1 Декабр 2021 йил 389

Лицей ўқувчилари музейда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейи ўқувчиларининг хорижий тилларни чуқур ўрганишлари ва маънавий дунёсини бойитишга алоҳида эътибор қаратилган. Шу маънода семинар тренинглар ва маънавий-маърифий тадбирлар уюштирилаяпти.

Лицейнинг хорижий тиллар кафедраси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги Жиззах вилояти вакиллиги билан ҳамкорликдаги семинар тренинггида ўқувчилар иштирок этдилар. Асосий мақсад ёш авлоднинг билимини янада мустаҳкамлаш, хорижий тиллар, хусусан инглиз тилини чуқур ўрганишнинг аҳамиятини етказишга қаратилди. Тренерлар томонидан эса инглиз тилининг ўрганишнинг моҳияти, халқаро сертификатларнинг олий ўқув юртларига киришидаги ўрни, ҳақида тушунчалар берилди.

Айтиш жоиз, лицей ўқувчиларининг маънавий дунёсини бойитиш, улуғ бобокалонларимиз ҳаёти ва амалга оширган ишлари билан яқиндан таништириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида тарихий қадамжолар ва музейларга саёҳатлар ҳам ташкил қилиб борилмоқда. Хусусан, билим юртининг биринчи босқич ўқувчилари учун Шароф Рашидов ёдгорлик музейига саёҳати уюштирилди. Мазкур маънавий-маърифий тадбир ўз навбатида ўнаётган авлодга атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидовнинг ҳаёти, амалга оширган ишлари билан яқиндан танишиш имконини яратди. Дастлаб Шароф Рашидовнинг элу юрт фаровонлиги йулида килган эзгу ишлари, шаҳару қишлоқларни обод қилиш, йўллар қурилиши, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш борасида жасорати, ижоди хусусида маълумот берилди. Йиллик ўқув режа асосида уюштирилган маънавий-маърифий тадбир давомида иштирокчилар мавжуд экспонатлар, адибнинг асарлари билан ҳам таништирилди.

Қисқаси, ушбу тадбир орқали ўқувчиларнинг атоқли шахснинг ҳаёти ва ижодига оид билимлари оширилди.

Text to speech