5 Декабр 2021 йил 393

Конституция - фаровон ҳаётимиз пойдевори

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ҳамда Ички ишлар вазирлиги махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Жиззах вилояти махсус отряди ходимлари иштирок этдилар. Сўзга чиққан маърузачилар мустақиллигимизнинг илк даврида қабул қилинган Конституциямизнинг мустақил демократик ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва ривожлантиришнинг асосий омили сифатидаги аҳамиятини эътироф этдилар.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кундан ўтган 29 йил ичида унинг норма ва қоидалари изчил амалга оширилиб бориб, фуқаролик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, турмуш даражасини изчил ошириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, фан ва таълим соҳаларида юқори даражаларга эришишга хизмат қилмоқда.

Шунингдек, Конституция ва қонунлар устуворлигини таъминлаш – давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатлар, барча даражадаги мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари Конституция ва қонунларга қатъий ва сўзсиз мувофиқлиги ҳуқуқий демократик давлатнинг энг муҳим мезони эканлиги айтилди.

Бу каби тадбирлар жойларда давом этмоқда.

Text to speech