21 Сентябр 2021 йил 383

“ISUZU”  “КАМАЗ”га урилди

2021 йил 20 сентябрь куни соат 00.20 ларда Пахтакор тумани ҳудудидан ўтувчи  Тошкент – Термиз  М-39 йўлининг 956- километрида йўл-улов ҳодисаси рўй берди.

Яъни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Янгиҳаёт МФЙда истиқомат қилган ҳайдовчи бошқарувидаги “ISUZU” йўлдан қайрилган Жиззах шаҳрининг Сайхон маҳалласида истиқомат қилувчи шахс бошқарувидаги “КАМАЗ”га урилган.  Оқибатда “ISUZU” ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech