27 Апрел 2022 йил 299

Хотин-қизлар қўллаб-қувватланади

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида мамлакатимиз раҳбарининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси, хусусан хотин-қизларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, уларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш  масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими, прокуратура, адлия, вилоят оила ва хотин-қизлар, соғлиқни сақлаш ҳамда бандлик бошқармалари, фуқаролик суди каби бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлар масъуллари иштирокида уюштирилган тадбирда муҳтожлар ва ногирон аёлларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб қувватлаш, нотинч оилаларда яшаётган хотин-қизларни ҳуқуқий ҳимоялаш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Жумладан, хотин-қизларни иш билан таъминлаш, оиладаги тазйиқ ва зўравонликларга қарши тарғиботни кучайтириш, судларда хотин-қизларнинг манфаатларини самарали ҳимоялаш, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтганларни ижтимоий мослаштириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, аёлларни тадбиркорликка жалб этиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масалаларига эътибор қаратилди. Айни мақсадда вилоятнинг барча ҳудудларида аёллар билан мулоқотлар ўтказиш ва бу жараёнда аниқланган камчиликларни бартараф этишга келишиб олинди. Дастлабки мулоқот 27 апрель куни Мирзачўл туманида бўлиб ўтади.

Text to speech