29 Ноябр 2021 йил 404

Хориж тажрибаси ўртоқлашилди

8-12 ноябрь кунлари Ички ишлар вазирлиги ҳамда ҳудудий ички ишлар бошқармалари масъулларидан иборат гуруҳ малака ошириш мақсадида Туркиянинг Анқара шаҳридаги полиция академиясида бўлди. Мазкур ўқувда Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов ҳамда жиноят қидирув бошқармалари вакиллари ҳам қатнашиб, контрабанда ва уюшган жиноятчиликни аниқлаш, фош этиш, шунингдек тергов қилишга оид замонавий услуб ва тажрибаларни ўзлаштирдилар.

Ўз навбатида семинар қатнашчилари томонидан олинган билим ва малакаларни Жиззах вилояти ИИБ тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи тузилмалари ходимларига етказиш мақсадида машғулот уюштирилди. Тадбирда Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи, полковник Мансур Сатторов контрабанда ва уюшган жиноятчиликни аниқлаш, фош этиш ва тергов қилишда ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда хорижий тажриба ва услубларни қўллаш бўйича атрофлича маълумот берди. Ўқув машғулоти давомида Туркия Ички ишлар вазирлиги структуравий тузилиши тўғрисида ҳам сўз юритилди. 

Text to speech