1 Май 2021 йил 612

Ғолиблар муносиб тақдирланди

Шу йилнинг 20-24 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикасида Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари ўқувчилари ўртасида “Жалолиддин Мангуберди авлодлари” спартакиадаси бўлиб ўтди.

Ички ишлар вазирлигининг буйруғи асосида спортнинг бир қатор турлари бўйича уюштирилган мазкур мусобақада ИИВ Жиззах академик лицейининг ўқувчилари юқори натижаларга эришдилар. Жумладан, Асадбек Бўрибоев тўсинда тортилиш бўйича 1- ўринни қўлга киритди. Макаров пистолетини қисмларга ажратиш ва йиғиш беллашувларида эса Асадбек Муродовга тенг келадиганлар топилмади.

Мазкур лицейнинг яна бир ўқувчиси Вазира Анорбоева куч ишлатиш шартида 3- ўринни эгаллади. Умумжамоа ҳисобида жиззахлик ўқувчилар шоҳсупанинг 2- поғонасига кўтарилишди. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланган. 

 

  Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech