1 Март 2021 йил 605

Фирибгарга жиноий иш қўзғатилди

Жиззах шаҳри Мирзо Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи О.Ғ. Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига мурожаат қилиб, ўзининг фирибгардан жабр чекканлигини билдирган. Унинг маълум қилишича, 2017 йилнинг февралидан 2019 йилнинг май ойигача бўлган вақт оралиғида Жиззах шаҳрининг Маданият маҳалласида яшовчи Р.Т. ҳамда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида яшовчи Н.Р. Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, 13 миллион сўми ва 1420 АҚШ долларини олган.

Кута-кута Жанубий Кореяга кета олмаслигига амин бўлган О.Ғ.нинг аризасига биноан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли қисми билан жиноят иши қўзғатилган.  

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech