25 Июн 2020 йил 422

“Ёш ҳарбий китобхон” танлови ўтказилди

 

Китобга ҳамроҳ бўлган инсон фақат одамийлик сабоқларини ўрганади. Унда инсон қалби, руҳияти ва орзу-истаклари акс этади. Шу маънода, юртимизда аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилган кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Масалага ички ишлар органларида ҳам алоҳида эътибор билан ёндашилади. Чунончи, соҳа вакилларининг иш фаолияти ҳамда шахсий ҳаётида китобнинг ўрнини ошириш, уларни бадиий адабиётларга ошно этиш борасида вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Чунончи, “Ёшлар ойлиги” муносабати билан вилоят ички ишлар органлари таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган ёш ходимлар ўртасида “Ёш ҳарбий китобхон” танлови ўтказилди.

Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Олимжон Абдуллаев иштирок этиб, фахрий ўринни қўлга киритган ёш ходимларга диплом ҳамда эсдалик совғалар топширди. Шунингдек, бошқарма бошлиғининг ўринбосари уларнинг келгуси ишларига омадлар тилади.  

Танлов ғолиблари вилоят босқичида муносиб иштирок этишса, республика босқичида Жиззах вилояти ички ишлар органлари ходимлари шаънини ҳимоя қилади.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech