26 Январ 2021 йил 346

Дарахтларни кесаётганларга чора кўрилмоқда

Ички ишлар органлари ходимлари дарахт ва буталарнинг кесилиши билан боғлиқ қонунбузарликларга чек қўймоқдалар. Жумладан, соҳа вакиллари томонидан Жиззах вилояти Мирзачўл туманида “ЗИЛ-138” русумли автоулов тўхтатиб, текширилганида автоуловга 3 туп кесилган манзарали дарахт ортилгани маълум бўлди. Транспорт воситаси ҳайдовчиси, шу туманинг Мирзадала ШФЙда яшовчи К.К. дарахтларни ҳудуддаги Абай сув истеъмолчилари уюшмаси таркибидаги фермер хўжалиги даласидан кесиб олганлигини билдирган.

Вилоятнинг Шароф Рашидов тумани Бобур ҚФЙда яшовчи Н.Д. эса Бахмал туманидаги Бахмал ҚФЙ ҳудудида 1 туп чинор дарахтини кесиб, бошқарувидаги “ISUZU” русумли автоуловда олиб кетмоқчи бўлганида ички ишлар органлари ходимлари томонидан тўхтатилди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech