22 Сентябр 2020 йил 438

Аёл қўлига пичоқ тутди, эр эса тош

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Гулистон қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1984 йилда туғилган Ш.Р. собиқ рафиқаси, 1990 йилда туғилган Г.Р. турар жойи дарвозахонасида 2010 йилда туғилган қизи Д.И.нинг бошига тош билан ураётганлигини кўриб қолди. Шунда эркак “Нега қизимнинг бошига тош билан ураяпсан”, деганида аёл қўлидаги ошхона пичоғи билан собиқ эрига ташланади.

Ўз навбатида Ш.Р. ўзини ҳимоя қилиб, шу ерда ётган тош бўлаги билан аёлнинг бошига бир марта туширган. Олинган жароҳатдан аёл воқеа жойида вафот этади. Ўлимга бош мия ёпиқ жароҳати ҳамда бош мияга қон қуйилиши сабаб бўлган.

Худди шундай, марҳума томонидан жароҳат етказилган қиз шифохонага ётқизилди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот ўрнида айтиш керак, вафот этган аёл 2019 йилда собиқ эрини уйида пичоқлаган. Ўшанда воқеа эркакнинг узоқ вақт шифохонада даволаниши ва оиланинг бузилиши билан ниҳояланганди.     

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech