25 Феврал 2020 йил 2776

3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни олдидан байрам тадбири ўтказилди

Жиззах шаҳрида 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни олдидан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда ички ишлар ходимлари ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этиб, меҳмонларни яқинлашиб келаётган Конституция қабул қилинган кун муносабати билан табриклади.

Куннинг иккинчи ярмида мутасаддилар хасталикка чалинган фуқаролар хонадонига бориб, уларга байрам совғалари топширилди. Жиззах шаҳри, Зилол маҳалласида истиқомат қилувчи Муҳаббат Пардаеванинг хонадонига ички ишлар ходимлари ташриф буюриб, ногиронлиги бўлган Ёрқин Улуғмуродовга ногиронлик аравачаси улашилди.

Инсон борки, меҳрга, эътиборга эҳтиёж сезади, – дейди Ёрқин Улуғмуродовнинг онаси. – Кимнингдир кўнглини кўтариш, ҳолидан хабар олиш асл инсонийликдан. Инсон қадри баланд бўлган юртимиз фаровонлигига кўз тегмасин!

Маълумот ўрнида айтиб ўтишимиз керакки, бугун вилоятимизда
22 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилади. Ўтган йилнинг 11 ойи давомида 464 нафарига ногиронлик аравачаси, 150 нафарига эшитиш мосламаси, 235 нафарига ҳасса-таёқ каби реабилитация воситалари ажратилган.

Text to speech