18 Январ 2022 йил 159

Пиёдани кўрмай қолган

Фориш тумани Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи Жиззах - Фориш - Қизилча 4Р-36 йўлининг 110-километрида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Навоий вилояти Нурота тумани Сентоп маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс бошқарувидаги “Ласетти” билан йўл четида турган пиёдани уриб юборган. Ҳодисага қуюқ туман сабаб бўлди.

Фориш тумани Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшайдиган жабрланувчи бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, чап оёқ болдир суяги синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech