18 Январ 2022 йил 169

Олтин қидирган

Ички ишлар органлари ходимлари Ғаллаорол тумани Булоқбоши қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи шахснинг ҳудуддаги тоғ тизмасидан таркибида олтин бўлиши мумкин бўлган рудани қазиб олаётганлигини аниқладилар.

Ундан далилий ашё сифатида электродвигатель, перфератор ҳамда 10 килограмм руда олинган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

     

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech