18 Январ 2022 йил 102

Ўғри ушланди

Шароф Рашидов тумани Тоқчилик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шасх ички ишлар органларига мурожаат қилиб, Жиззах шаҳрининг Қассоблик маҳалласи ҳудудидаги унга тегишли қурилиши тугалланмаган савдо дўконига ўрнатилган 5 дона алюминий профилли ромларни номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур ўғирликни Самарқанд вилояти Булунғур тумани Оқтош қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи шахс содир қилгани аниқланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech