22 Ноябр 2021 йил 131

Ишончни йўққа чиқарди

Жиззах шаҳрининг Олмазор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс ички ишлар органларига шаърий никоҳ асосида яшаган турмуш ўртоғининг устидан шикоят қилди.

Аёлнинг маълум қилишича, шаърий турмуш ўртоғи аризачи ҳамда унинг 7 нафар таниши номига банкдан 73 миллион сўм кредит чиқариб, кредит тўловларини амалга оширмаган.

Шароф Рашидов тумани Тоқчилик маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фириб устасига нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech